Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда кучли портлаш юз берди, кўплаб қурбонлар бор
Покистоннинг Парачинор шаҳридаги бозорда рўй берган портлаш оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди, 50дан ортиқ инсон жароҳатланди. Бу ҳақда Покистоннинг Geo-TV телеканали маҳаллий ҳукуматга асосан хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, портлаш эрталаб содир бўлган. Барча жароҳатланганлар касалхонага олиб кетилди. Уларнинг тахминан 10 нафари оғир аҳволда қолмоқда.
Портлаш юз берган жой ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўраб олинди. Телеканал хабарига кўра, бу ушбу бозор ҳудудида сўнгги вақтларда рўй берган тўртинчи портлашдир.
Маълумот учун, Парачинор шаҳри Афғонистон билан чегарада жойлашган бўлиб, турли қабилалар назоратида ушлаб турилади.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:36 / 25.05.2026