Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада исломофобиянинг ўсиши қочқинлар оқими билан боғлангани ҳақида фикр билдирилди
Борган сари кўпроқ олимлар ўзларининг тадқиқотларини Европада ирқчиликнинг жадал ўсишига таъсир қилаётган омиллар, бу ҳодисанинг сабаблари, ирқчилик тенденцияларининг олдини олиш бўйича чораларни ўрганишга бағишлашмоқда.
Охирги йиллар Европанинг кўплаб давлатларида, жумладан Германия, Буюк Британия ва Нидерландияда ультраўнг партиялари ва ҳаракатлари пайдо бўлган.
Европада исломофобиянинг ўсишига кўплаб омиллар, жумладан қочқинлар оқими таъсир қилган, деб айтди "Анадолу" ахборот агентлигига Қатар университети муаллими Питер Полак Спрингер.
"Европа унинг чегаралари олдида ўн минглаб муҳожирлар тўпланиб қолганида ўзининг асл юзини кўрсатди. ОАВда ирқчилик мазмунидаги материаллар пайдо бўла бошлади, улар бўлаётган воқеаларни бўрттириб кўрсатиши оқибатида исломофобия юзага келди", деб айтмоқда Спрингер.
Унинг айтишича, ксенофобия ва муҳожирларга салбий муносабат асосан Шарқий Европа давлатларида кузатилмоқда. Бундай тенденциялар Европага муҳожирлар кела бошлагандан кейин пайдо бўлди, деб ҳисобламоқда мутахассис.
Мавзуга оид
09:44 / 08.07.2026
Анқарада НАТО саммити: Украина ва Европа хавфсизлиги кун тартибида
10:00 / 06.07.2026
Кучли иссиқ Европада ўрмон ёнғинларини кучайтирди
08:15 / 02.07.2026
Сунъий йўлдош Европадаги рекорд иссиқни коинотдан тасвирга олди
17:18 / 28.06.2026