Light | 20:15 / 23.01.2017
50064
2 дақиқада ўқилади

Мусулмон сайёҳлар дам олиши учун энг яхши мамлакат номи маълум бўлди

Бирлашган Араб Амирлиги Малайзия ва Туркияни ортда қолдириб, мусулмон сайёҳлар учун энг яхши дам олиш маскани дея эътироф этилди. Бу ҳақида Gulf News нашри хабар берди

2016-2017 йиллар Ислом иқтисодиёти глобал ҳисоботи маълумотларига кўра, шариатда изн берилган - ҳалол сайёҳлик йўналишларидаги объектлар даражаси ўлчанди.

Рейтинг ўринлари турли кўрсаткичлар - мусулмонларнинг парвоз қилишлари учун яратилган қулайликлар, овқатланиш, ибодат учун жой, дам олиш масканида аёлларга тақдим этиладиган соҳил хизматлар турларига кўра тақсимланди. 

Ўтган йили бутун дунё мусулмонлари саёҳатларга 554 миллиард дирҳам сарфлашгани маълум бўлди. Таққослаш учун - сайёҳлар оламидаги энг катта бозорни ташкил этувчи хитойликлар 617 миллиард дирҳам сарфлашган. 

"Дунёда борган сари ҳалол йўналишлар ва сайёҳлик хизматларига бўлган талаб ортиб бормоқда", - деди Халқаро Ҳалол Аккредитация форуми бош котиби Муҳаммад Солиҳ Бадрий. 

Форум ҳалол маҳсулотга ягона стандарт белгилаш учун ҳозирга қадар 20 аъзо, жумладан Саудия Арабистони ва БААнинг аккредитация бўйича расмий органларини жалб қилган.

Икки мамлакат ҳалол маҳсулотга умумий ҳисобда 126 миллиард дирҳам сарфлаганлиги маълум бўлди. 

Форумнинг бошқа аъзолари - Америка Қўшма Штатлари, Покистон, Буюк Британия, Испания, Австралия, Янги Зеландия, Миср, Таиланд, Иордания, Аргентина, Мексика, Венгрия, Италия, Ҳиндистон, Бразилия ва Филиппиннинг сертификатловчи идоралари вакиллари.

Мавзуга оид