Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla узоққа юрадиган Model S ва Model X намуналарини тақдим этди
Американинг Tesla Motors компанияси Model S ва Model X автомобилларининг 100D деб номланган модификацияларини ҳавола қилди. Electrek порталининг ёзишича, ушбу тўпламларга доир маълумотлар компания сайтига жойлаштирилган. Бироқ, хабар ёзилаётган вақтда улар йўқ эди.
Янги Model S аввалгисига қараганда 30 км кўпроқ масофага, яъни бир қувватланиш билан 539 кмга ета олади. Model X 100D кроссовери эса, қўшимча қувватланишсиз 475 км (аввалгисдан 10 км кўпроқ)ни ортда қолдира олади.
Янги Model S 4,2 сонияда соатига 96 км тезликка эриша олади. Model S P100D бу тезликка 2,5 сонияда эришади. Model X моделининг янги намунасининг бу борадаги кўрсаткичи 4,8 сонияга тенг. Уларнинг энг юқори тезлиги ҳам соатига 250 кмни ташкил этади.
Tesla Model S 100D нархи 95 минг долларга баҳоланган бўлса, Model X камида 98,5 минг доллар туради.
Мавзуга оид
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
09:42 / 19.06.2026
Rivian Teslaʼга рақобатчи автопилот тайёрламоқда
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
07:48 / 24.05.2026