Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2016 йилда бозор хизматлари 12,5 фоизга ўсди
Ўзбекистонда 2016 йилнинг январь-декабрь ойларида бозор хизматлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,5 фоизга ўсди ва хизматлар ҳажми - 90,99 трлн. сўмни ташкил қилди.
Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, ҳисобот даврида қуйидаги хизмат турлари бўйича юқори ўсиш суръатларига эришилди: молиявий хизматлар - 19,2 фоизга; ижара хизматлари - 17,8 фоизга; соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар - 16,1 фоизга; кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар - 15,8 фоизга; компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар - 14,9 фоизга; савдо хизматлари - 14,7 фоизга.
Хизматлар таркибида энг катта улуш транспорт хизматларига – жами хизматларнинг 29,1 фоизи; савдо хизматларига – 28,7 фоизи; молиявий хизматларга - 10,8 фоизи; алоқа ва ахборотлаштириш хизматларига - 6,7 фоизи; кўчмас мулк билан боғлиқ хизматларга - 3,7 фоизи; таълим хизматларига - 3,6 фоизи тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида юқори ўсиш суръатларга Жиззах (17,7 фоиз), Тошкент (16,7 фоиз), Андижон (16,5 фоиз), Фарғона (16,4 фоиз), Қашқадарё (16,3 фоиз), Сурхондарё (16,3 фоиз), Наманган (16,0 фоиз) вилоятларида эришилди.
Мавзуга оид
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026