Ўзбекистон | 12:32
365
1 дақиқада ўқилади

Ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳунармандлар сони 22 минг 670 нафарни ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳунармандлар энг кўп Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри 2 959 нафар ҳунарманд билан биринчи ўринни эгаллаган.

Ундан кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 2 702 нафар, Самарқанд вилояти — 2 185 нафар, Андижон вилояти — 2 108 нафар ва Наманган вилояти — 2 030 нафар ҳунарманд билан қайд этилган.

Шунингдек, Хоразм вилоятида 1 907 нафар, Тошкент вилоятида 1 790 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 557 нафар ва Бухоро вилоятида 1 531 нафар ҳунарманд фаолият юритмоқда.

Жиззах вилоятида 1 048 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 963 нафар, Сурхондарё вилоятида 960 нафар ҳунарманд рўйхатдан ўтган.

Энг кам кўрсаткич Сирдарё вилоятида — 474 нафар ва Навоий вилоятида — 456 нафар ҳунарманд ҳиссасига тўғри келган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид