Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Alibaba компаниясининг сўнгги 9 ойдаги даромади 2,1 мартага камайди
Хитойнинг йирик Alibaba интернет-компаниясининг 2016-2017 молия йилининг 9 ойи якунига кўра, соф даромади йиллик кўрсаткичда 2,1 мартага қисқарган ва 4,519 миллиард долларни ташкил этган. Бу ҳақда компания матбуот баённомасида сўз юритилган.
Битта оддий акцияга тўғри келган фойда 2015-2016 йилнинг шу давридаги 3,98 доллар ўрнига 1,85 долларни ташкил этган. Alibaba соф пул тушуми 17,240 миллиард доллардан иборат бўлган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баравар кўп демакдир.
Молия йилининг учинчи чорагида компания соф даромади йиллик кўрсаткичда ифодалаганда 37,7 фоизга ўсган ва 2,471 миллиард долларни ташкил этган. Ҳисобот давридаги пул тушуми 54,1 фоизга кўтарилиб, 7,669 миллиард доллар бўлган.
Электрон тижоратга ихтисослашган Alibaba компаниясига 1999 йилда Жек Ма асос солган.
Мавзуга оид
17:11 / 18.02.2026
Alipay'да қандай рўйхатдан ўтиш ва фойдаланиш мумкин?
02:32 / 10.09.2025
Alibaba ҳуманоид роботларга инвестиция киритди
13:49 / 30.01.2025
Alibaba DeepSeek’дан устун сунъий интеллект ишлаб чиққанини маълум қилди
19:37 / 12.03.2023