Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ қабулхоналари: улар қандай жой?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрь кунги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти Олтинкўл туманида Халқ қабулхонаси ташкил этилди.
Мазкур қабулхонада тегишлилигига кўра давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари таалуқли бўлган мурожаатларни қабул қилиш, қайта ишлаш, кўриб чиқиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилиниши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш учун барча шароитлар мавжуд.


Тез фурсатлар ичида туман марказидаги молия бўлими биносида ташкил этилган Халқ қабулхонасида фуқаролар учун кутиш, рўйҳатга олиш, она ва бола, тиббиёт хоналари намунали тарзда жиҳозланган. Иш юритиш хоналари ва кичик анжуманлар зали зарур мебель ва техника воситалари билан таъминланди.

Элмурод Эрматов. Андижон.
Мавзуга оид
12:31 / 02.06.2026
Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди
18:35 / 30.05.2026
Андижонда таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган маҳсулотлар савдосига чек қўйилди
17:11 / 19.05.2026
Андижонда қўлбола тарзда дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
19:01 / 10.05.2026