Жаҳон | 15:59 / 24.01.2017
9429
1 дақиқада ўқилади

Сурия мухолифати Остона учрашувининг якуний коммюникесини имзоламади

Сурия қуролланган мухолифати делегацияси Сурия инқирози бўйича Остона учрашувининг якуний коммюникесини имзоламайди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

«Имзолаш бўлмайди. Кафолат берган мамлакатлар — Россия, Туркия ва, эҳтимол, Эрон — ҳужжатни шунчаки тарқатишади», — деган музокараларда иштирок этган мухолифат делегациясининг расмий вакили Яҳё Ал Аридий.

Аввалроқ, Сурия мухолифати делегациясининг Остонадаги маслаҳатчиси Усома Абу Зайд, Сурия бўйича музокараларда иштирок этган томонлар ҳеч қандай сиёсий масалани муҳокама қилишмаганини айтган эди. У, шунингдек, Сурия мухолифатига Остонадаги музокаралар бўйича якуний ҳужжатнинг қораламаси расман тақдим этилмагани, уни муҳокама қилишмаганини маълум қилганди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид