Лавров: Трамп – битимлар устаси, Путин ҳам ундан қолишмайди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Давлат думасининг "ҳукумат соати"да чиқиш қилар экан, Россия ва АҚШ муносабатларининг истиқболи ҳақида фикрларини билдирди. Аммо, унинг сўзларига кўра, расмий Москва Вашингтон билан муносабатларда янги "кучайтириш" бўлишига доир хомхаёлга берилгани йўқ.
"Биз буни кутаётганимиз йўқ. Биламиз, Трамп келишувларга эришиш бўйича уста, бироқ, Владимир Путин ҳам келиша олади — ва ҳар доим Россия манфаатларида", — деган Лавров.
"Вашингтон билан ўзаро ҳамкорликни тиклаш учун вақт ва жиддий ишлаш талаб этилади", - дея қайд этган ТИВ раҳбари.
Лавровнинг қўшимча қилишича, Россия томони Трампнинг бошқа давлат ички ишларига аралашмасликка доир аввал берган баёнотига содиқ қолишига умид қилмоқда.
Мавзуга оид
21:12 / 22.09.2024
Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобил мина билан портлатилди
20:07 / 22.09.2024
Зеленский Россия билан музокаралар бўйича позициясини нега ўзгартирганини тушунтирди
18:47 / 22.09.2024
АҚШдан ўғирланган ва ҳануз ишлаб чиқарилаётган «Буханка»
18:42 / 22.09.2024