Ўзбекистон | 19:25 / 26.01.2017
40204
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари маълум қилинди

26 январь куни пойтахтдаги "International Hotel Tashkent" меҳмонхонасида медиаҳафталикнинг навбатдаги йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасига доир кенг жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди. 4-йўналиш: Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири  ўринбосари, Меҳнат вазирлиги эксперти, Олий Мажлис Сенати қўмита раиси, Қонунчилик палатаси депутати, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири, "Давлатархитектқурилиш" қўмитаси раиси ўринбосари ҳамда Молия вазири ўринбосари қатнашишди.

Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:

1. Ойлик ва маошлар, пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг босқичма-босқич ошиб борилиши;
2. Аҳоли бандлигини оширишнинг самарали усуллари;
3. Аҳолини арзон ва замонавий уй-жойлар билан таъминлаш;
4. Аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш;
5. Ижтимоий инфратузилмани модернизация қилиш;
6. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизими;
7. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш;
8. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш.

Мавзуга оид