Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Тожикистоннинг «Сомон Эйр» авиакомпанияси парвозларига чекловларни бекор қилади
Россия ва Тожикистон "Сомон Эйр" авиакомпаниясининг РФ минтақаларига ҳаво парвозларини амалга оширишга қўйилган чекловларни олиб ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда Тожикистон транспорт вазири ўринбосари Шерали Ганжалзода журналистларга маълум қилган. Россия-Тожикистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг мажлисидан сўнг, шундай қарорга келинган.
Бунда Россиянинг Жуковский аэропортидан парвозлар паритетга мувофиқ амалга оширилади.
""Сомон Эйр" авиакомпаниясининг Красноярск, Краснодар, Уфа ва Оренбург шаҳарларига парвозларни қайта бошлашга келишиб олдик, - деган Ганжалзода. – Жуковский аэропортидан парвозлар паритет асосида амалга оширилади. "Тажик Эйр" давлат компанияси ушбу аэропортдан қатновларни йўлга қўйишга рухсат олди".
Вазир ўринбосарининг айтишича, "Ямал" авиакомпаниясининг Жуковскийдан Тожикистонга парвозини тўхтатиш қарори ёзги мавсумгача амал қилади.
Мавзуга оид
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026