Спорт | 23:01 / 27.01.2017
24919
2 дақиқада ўқилади

Туркча гол уриш: Футбол мавсумидаги энг тушунарсиз автоголлар видеоси

Интернетда туркиялик дарвозабон ва футболчи билан боғлиқ автогол тасвирланган ролик катта шов-шувга сабаб бўлди. Футбол мавсуми давом этмоқда ҳамда ўйинчилар ишқибозларни ҳайратлантириш учун доимий равишда "изланишмоқда". 

Kun.uz мавсум учрашувлари давомида кузатилган энг кулгили ва голга олиб келган хатолар видеосини эътиборингизга ҳавола этади. 

"Миннесота Юнайтед" дарвозабони Сэмми Нжок "Борнмут" билан баҳсда ҳақиқий “мўъжиза” намойиш этди. Балки кимдир унинг қўлқопларига елим суртиб қўйгандир? 

Австриялик Давид Алаба терма жамоада сардорлик боғичини ўзига олиб, жамоа руҳиятини кўтаришга ҳаракат қилди ва ўз дарвозабонига исталган вазиятда ҳам ишонишини кўрсатиб берди. Бироқ дарвозабон ҳам, ишқибозлар ҳам буни тушунишмади.

Таилик дарвозабоннинг ғайритабиий гол уриши ҳайратларга сабаб бўлиши аниқ.

"Ўйлади-ўйлади, ўйлади-ўйлади ва бу вақтда шамол ҳам катта куч билан эсиб юборди. Мен эса нима ҳақда ўйлаганимни ҳам ёддан чиқариб юбордим ва бирйўла тўп ҳам киритдим", - видеодаги дарвозабон Хармснинг кўчадаги йўлбарс ҳақидаги шеърини бемалол ўзига мослаштириб олиши мумкин.

"Ал-Тавун" ҳимоячиси ўз дарвозасига тўп йўллаб қўйди, бироқ ўз айбини тан олиш ўрнига дарвозабонга бақира кетди. "Менга тўп узатиб, керакли жойга турмади – ўзи ақли жойидами?", - деган футболчи афтидан ўйинчи юқоридаги вазиятда шундай деб ўйлаган.

Мавзуга оид