Трамп: Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш ҳақида гапиришга ҳали эрта
АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга қарши киритилган санкцияларни бекор қилиш ҳақида гапиришга ҳали эрта эканини маълум қилди. У бу ҳақда матбуот анжумани давомида айтиб ўтган, деб хабар берди The Guardian.
Трамп Россия президенти Владимир Путин билан бугун, 28 январь куни бўлиб ўтадиган телефон орқали мулоқотда кўтарилувчи мавзуларга аниқлик киритмаган. Бироқ, санкцияларни бекор қилиш ҳақида гапиришга ҳали эрталигини айтган.
Шу билан бир қаторда, унинг таъкидлашича, барча мамлакатлар билан яхши муносабатда бўлишни истайди, бироқ бу имконсиз эканини тушунади. У ҳаммасидан ҳам Россия ва Хитой билан яхши муносабатларни хоҳлашини айтган.
Ўз навбатида, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Россияга қарши санкциялар Минск келишувлари бажарилмагунга қадар амалда бўлишини талаб қилишини маълум қилди.
Аввалроқ Тереза Мэй Трамп билан учрашиш учун Оқ уйга ташриф буюрганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024