PayPal асосчиси "охир замон юз бериши ҳолатига" Янги Зеландия фуқаролигини олди
Америкалик миллиардер, Facebook компанияси директорлар кенгаши раиси Питер Тиль Кремний водийсида АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг "Американи яна буюк қилиш" режасининг ягона тарафдори бўлсада, бироқ Трампнинг ишлари режадагидек кетмаса, Тилда "Б режаси" тайёр.
Германияда туғилган ва болалигида АҚШ фуқаросига айланган Тиль 2011 йил мартида Янги Зеландия фуқаролигини олган. Бу ҳақда The New Zealand Herald нашри хабар бермоқда.
Тилнинг иккинчи фуқаролиги борлигини у томондан Ванака кўлида 10 млн долларлик кўчмас мулк объекти сотиб олингани тафсилотларини ўрганган журналистлар аниқлашди.
Тилнинг матбуот хизмати бунга изоҳ беришдан бош тортди. Нашрнинг маълум қилишича, Янги Зеландия ички ишлар вазири Натан Гай бошқа амалдорлар тавсиясига кўра Тилга фуқаролик берган.
Мавзуга оид
22:08 / 19.12.2024
Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими илк бор смартфонларда ишлай бошлади
19:28 / 27.11.2024
Янги Зеландияда маори қабиласи оқсоқолининг портрети аукционда рекорд нархда сотилди
23:51 / 26.11.2024
Янги Зеландияда соҳилга чиқиб қолган 30 дан ортиқ қора делфин қутқарилди
00:15 / 23.11.2024