Фан-техника | 19:36 / 29.01.2017
8175
2 дақиқада ўқилади

Смартфон ёрдамида тери саратонини аниқлайдиган алгоритм ишлаб чиқилди

Смартфоннинг универсаллиги, унинг ихчамлиги ва кенг имкониятлари тиббиёт соҳасига борган сари кучли таъсир кўрсатишни бошламоқда. Олимлар iPhone’ни ОИВ, саратон ва қанд касалини диагностика қилиш, қондаги шакар миқдорини аниқлаш ва кўриш қобилиятини текшириш учун қўллашни ўрганиб олишди. Кўп ҳолларда смартфон дастур ва портатив қурилма билан ишловчи компьютер сифатида қўлланади. 

Стэнфорд университети мутахассислари смартфон эгасига тезда тери саратонига текширувдан ўтишга имкон берувчи алгоритм яратишди. Меланоманинг (тери саратони) дастлабки босқичларида уни даволаш 97 фоиз ҳолатда касалдан тўлиқ фориғ бўлишни кафолатлайди, агар ташхис кечроқ қўйилган бўлса, соғайиб кетиш имконияти 14 фоизгача пасаяди. Асосий муаммо шундаки, кўпчилик одамлар саломатликларининг критик ҳолатга қадар ёмонлашмагунча касаллик аломатларига эътибор қаратмайдилар.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, уларнинг алгоритми тери саратонини илк босқичларида дерматологлар каби аниқликда аниқлай олишга қодир. Алгоритмни ўқитиш учун терининг турли шикастланишларининг 130 мингдан ортиқроқ суратидан иборат база ва Google’нинг таний оладиган алгоритми қўлланган. 

"Бизнинг алгоритмни машқ қилдира оладиган тери саратонининг бирорта базаси мавжуд эмасди, шу сабабли биз ўзимизнинг базани яратдик. Биз интернетдан суратлар олиб, турли маълумотлардан сифатли базани яратиш учун тиббиёт мактабида ишладик", деб айтди тадқиқот етакчиси Бретт Куплер.

Айни вақтда алгоритм 18 та онлайн-омбордаги маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда фақат компьютерда ишламоқда. Бўлғусида тадқиқотчилар дастурни смартфонга мослаштиришни режалаштиришмоқда, бироқ бу қачон қилиниши ва ташхислаш қайси тамойилларга кўра амалга оширилишига аниқлик киритилмаган. 

Мавзуга оид