Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Россияга қачон ташриф буюриши мумкинлиги ҳақидаги маълумот пайдо бўлди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россияга март ойи бошида ташриф буюради. Бу ҳақда Туркия етакчиси маъмуриятидаги манба хабар берди.
«Президент Эрдўған март бошида Москвага ташриф буюришни режалаштирмоқда. У Россия президенти Владимир Путин билан олий даражадаги Россия-Туркия ҳамкорлик Кенгашининг навбатдаги йиғилишида раислик қилади», - дея манба сўзларини келтиради РИА Новости.
Sputnik маълумотларига кўра, Эрдўған Путин билан икки томонлама музокараларни ўтказиш мақсадида учрашиши кутилмоқда.
Аввалроқ Туркия етакчиси АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш ниятида экани ҳам маълум қилинганди.
Мавзуга оид
18:40 / 27.03.2026
ОАВ: Путин олигархларга урушни молиялаштиришни таклиф қилди
17:34 / 24.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
13:40 / 24.03.2026
Россия иқтисодиётида пасайиш бор — Путин
19:22 / 23.03.2026