Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркель Трампнинг фармонига кескин муносабат билдирди
Фото: AFP
АҚШ президенти Дональд Трампнинг етти мусулмон давлати фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлаш тўғрисидаги фармони қочқинларга ёрдам кўрсатиш тамойилига зиддир. Германия канцлери Ангела Меркель ана шундай фикр билдирди.
"Терроризмга қарши қатъий кураш муайян динга мансуб ёки маълум бир келиб чиқишга эга кишиларга нисбатан шубҳага бориш ҳуқуқини бермайди. Умуман, менинг фикримча, бу қочқинларга халқаро кўмак бериш тамойилига зиддир", - деди Меркель Украина президенти Петро Порошенко билан ҳамкорликда ўтган брифинг чоғида. "112 Украина" телеканали ушбу брифингни эфирга узатди.
Бундан аввал АҚШ президенти Дональд Трамп етти мамлакат - Сурия, Ироқ, Ливия, Яман, Эрон, Судан, Сомали фуқароларига АҚШга киришни вақтинчалик тақиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганига оид хабар берилган эди.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
08:38 / 25.12.2025