Порошенко Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни таклиф қилди
Украина президенти Пётр Порошенко агар Россия Минск келишувларини бажаришни рад этса, унда Украина Россияга нисбатан санкциялар сақланиб қолиши ва кучайтирилишини қўллаб-қувватлашини айтди. Бу ҳақда "112 Украина" телеканали хабар бермоқда.
Порошенко бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель билан Берлинда ўтган матбуот-анжуманида айтиб ўтди.
"Агар Минск келишувларига амал қилинмаса, биз Россияга қарши санкциялар сақланиб қолиши ва агар Германияга керак бўлса, уларни кучайтиришни қўллаб-қувватлаймиз", деб айтди Порошенко.
Порошенко Меркелга бу масаладаги қатъий ва принципиал позицияси учун миннатдорчилик билдирди.
Аввалроқ Меркель Донбассда ўт очишни тўхтатиш тартиби деярли амал қилмаётганини айтганди.
Мавзуга оид
10:11
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
09:31
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024