Жаҳон | 14:57 / 30.01.2017
12573
2 дақиқада ўқилади

Трамп буйруғи билан амалга оширилган ҳарбий амалиётда биринчи Америка аскари ҳалок бўлди

Яман можароси давомида илк маротаба америкалик ҳарбий-денгиз пиёда қўшини хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар қилмоқда.

Яманнинг марказий қисмидаги «Ал Қоида» жангарилар тайёрлаш лагерига уюштирилган амалиёт Дональд Трампнинг террорчиликка қарши кураш амалиёти бўйича берган биринчи буйруғи асосида ўтказилган эди. Ҳужум SEAL Team 6 бўлинмаси аскарлари томонидан ойсиз, қоронғу кечада ўтказилган. 

Бунинг оқибатида 14 нафар жангари ўлдирилган, уларнинг орасида яманлик жангариларнинг собиқ етакчиси Анвар ал Аулякийнинг укаси ҳам бор. Америкаликлар сафида бир киши ҳалок бўлган, 3 киши яраланган. Дастлаб, тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқлиги хабар қилинган бўлса-да, кейинроқ, ҳарбийлар аёллар ва болаларнинг қурбон бўлганига доир маълумотларни текширишини таъкидлашди. 

Нашрнинг ёзишича, «Ал Қоида»нинг Ямандаги қанотига қарши ҳарбий амалиёт ўтказиш бир неча ойдан буён муҳокама қилинаётган бўлган. Бироқ, Обама маъмурияти мамлакатнинг қоқ марказида жойлашган лагерга ҳужум қилишга рухсат бера олмади. Чунки, лагерь мамлакат ичкарисида жойлашгани сабаб, америкалик ҳарбийлар ҳаёти хавф остида қолар эди. Бутун дунёда террорчиларга қарши курашишга ваъда берган Дональд Трамп эса, вазифасига киришиши билан ушбу амалиётга рухсат берди. 

Мавзуга оид