Жамият | 08:29 / 31.01.2017
6564
2 дақиқада ўқилади

Испанияда амалдор 10 йилдан бери ишга келмай, 50 минг евро маош олаётгани аниқланди

Фото: AFPJOSÉ CUÉLLAR

Испаниялик амалдор Карлес Ресио 10 йилдан бери ишга бормаса ҳам ҳар ойда иш ҳақини олиб туради. Бу ҳақда El Mundo газетаси хабар берди.

Унинг маълумотига кўра, эркак 2006 йилдан бери Валенсия вилоят кенгаши манбалар бўлими раҳбари лавозимида ишлайди, унинг маоши эса йилига тахминан 50 минг еврога тенг. Таъкидланишича, амалдор ҳар куни эрталаб 7:30да ўз офиси биносида келгани ҳақидаги қайдномадан ўтиб, шундан сўнг ўз ишлари билан номаълум томонга йўл олади. Меҳнат куни охирида эса у яна қайтиб, ишдан кетаётгани ҳақидаги маълумотномага қайд киритади.

Ресио ҳамкасблари ушбу ходимни иш ўрнида ҳеч қачон кўришмаганини, бунга сабаб эса у офисга фақатгина таътил кунларини расмийлаштириш учун келишини айтиб ўтишди. Бундан ташқари, амалдор бу лавозимга тайинланганига 10 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, унда шахсий столи ҳам, компьютери ҳам йўқ.

Кенгаш ушбу масала юзасидан суриштирув олиб боришини маълум қилди. Ресионинг ўзи эса барча айбловларни рад этмоқда. "Менинг мажбуриятларим иш кунидан ҳам кўпроқ вақтни талаб этади", - деган амалдор "Коп" радиостанциясига берган интервьюстида.

"Мен вазифалар берган кишиларга нутқлар, матнлар ёзиб берганман, - деди у. – Албатта, менинг номим бу матнларда йўқ, сабаби, агарда депутат мендан чиқиш сўзи ёзиб беришни илтимос қилса, масалан, мен у имзо чеккан жойга қўл қўя олмайман".

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид