Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Афғонистонда жангарилар таъсир доираси кенгайганини қайд этди
Афғонистон ҳукумати мамлакатнинг 60 фоиздан камроғини назорат қилмоқда, деб маълум қилинди АҚШ конгрессидаги махсус комиссия ҳисоботида.
2008 йилда Афғонистонни тиклаш учун ажратилган маблағларни назорат қилиш учун ташкил этилган Special Inspector General for Afghanistan Reconstruction (SIGAR) комиссияси 2016 йил ноябри ҳолатига кўра, Афғонистон ҳукумати назорат қилаётган ҳудуд майдони бир йил аввалгига нисбатан 15 фоизга камайганини маълум қилди.
Жумладан, Орўзғон вилоятида турли радикал ва террорчилик гуруҳлари 6 уезддан 5тасини, Ҳилманд вилоятида 14та уездан 8тасини назорат қилмоқда.
Комиссия маълумотларига кўра, 2016 йилнинг 1 январидан 12 ноябригача 6,7 минг нафар афғон аскари ва полициячиси ўлдирилган ва 11,7 мингдан кўпроғи яраланган. 2015 йил давомида 5 минг, 2014 йилда эса 4,6 минг аскар ва полициячи ўлдирилган эди.
Комиссиянинг баҳолашича, Афғонистон куч тузилмаларидаги ходимлар сони 316 минг кишини ташкил қилади.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026