Жаҳон | 08:57 / 02.02.2017
4681
2 дақиқада ўқилади

Кремлда Путин ва Лукашенко учрашувида кўриладиган масалалар бўйича ойдинлик киритилди

Фото: RIA

Россия ва Беларусь президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко Россия ва Беларусь Иттифоқ давлати саммити вақтида алоҳида учрашув ўтказиб, унда энергетик ҳамкорликни муҳокама қилишмоқчи. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков "Известия" нашрига маълум қилди.

"Владимир Путин ва Александр Лукашенконинг учрашуви Москвада февралнинг биринчи ярмида ўтиши мумкин, бу ерда Россия ва Беларусь Иттифоқ давлати олий давлат кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бундай учрашув режалаштирилганини тасдиқлади ва унинг кун тартибига икки давлат энергетик ҳамкорлиги масаласи қўйилган", деб ёзган нашр. 

Нашрга Иттифоқ давлати доимий қўмитаси маъмуриятида маълум қилинишича, Путин ва Лукашенко учрашуви тайёргарчилик босқичида турибди, бироқ йиғилишнинг аниқ санаси бўйича ҳали бир тўхтамга келинмаган. "Россия қабул қилувчи томон сифатида йиғилишни 9 февралда ўтказишни таклиф қилди, бироқ Беларусь ҳозирча бунга тасдиқ жавобини бермади. Беларуснинг Россиядаги элчихонасида ҳам Минскдан якуний сана бўйича ахборот берилмагани маълум қилинди", деб айтилган хабарда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид