Жаҳон | 22:21 / 02.02.2017
3935
1 дақиқада ўқилади

Остонада Сурия масаласи бўйича тезкор гуруҳнинг илк йиғилиши бўлиб ўтади

Фото: RIA

Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича Остонада 23-24 январда эришилган келишувлар асосида яратилаётган тезкор гуруҳнинг илк йиғилиши Остонада 6 февралда бўлиб ўтади, деб маълум қилди Россия мудофаа вазирлиги. 

Таъкидланишича, тезкор гуруҳ ишида Россия, Туркия, Эрон ва БМТ мутахассислари иштирок этадилар.  

"Учрашувнинг мақсади Сурияда ўзаро қарама-қарши томонлар томонидан жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тартиби бажарилишини муҳокама қилиш, ярашувнинг бузилишини назорат қилиш ва олдини олиш бўйича чоралар ишлаб чиқиш, Сурия ҳукумати ва мухолифати ўртасида ўзаро ишонч даражасини ошириш, гуманитар кўмак масалаларини ҳал қилиш ҳисобланади", дейилди хабарда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид