Жаҳон | 21:34 / 03.02.2017
19403
1 дақиқада ўқилади

БААда қор ёғди, довул туфайли Дубайдаги асосий магистралга кран қулаб тушди

БАА метеорология хизмати об-ҳавонинг кескин ёмонлашуви туфайли бўрон хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Тропик иқлимли мамлакатларда қор ёғди, унинг қалинлиги баъзи жойларда 10 сантиметрга етди. Шунингдек, шамол тезлиги соатига 75-80 километрни ташкил қилмоқда.

Дубайда кучли шамол туфайли қурилиш крани қулаб тушди.

Мавжуд вазият туфайли ҳукумат Дубайда ўтказилиши керак бўлган велотурнирнинг тўртинчи босқичини бекор қилган.

Рас-ал-Ҳайм амирлиги ҳудудидаги Жайс тоғларига қалин қор ёққан.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид