![](http://storage.kun.uz/source/1/b6zmjTxQLv74-5ccyfC0r8T9_F_WpppL.jpg)
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши ва қор кўчиши хавфи борлигидан огоҳлантирди.
4 февралгача Қамчиқ довонида А-373 автомобиль йўлида қор ёғади, ҳаво ҳарорати -15-18 даражагача тушиб кетади. 50 - 100 метр узоқликда кўриниш даражасининг ёмонлашиши, шамол тезлигининг сониясига 18-23 метргача кучайиши кутилмоқда.
3 февраль маҳаллий вақт билан соат 08.00дан 4 февраль соат 08.00гача Чимён табиий ҳудуд чегарасида қор кўчиш хавфи бор.