Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль: Россия Беларусга нефть етказиб беришдан 22 млрд доллар йўқотди
Россия Беларусга ёрдам берган ва кўмак беришда давом этади. Хусусан, Россия 2011-2015 йилларда нефть маҳсулотларини божсиз етказиб беришдан 22,3 млрд доллар зарар кўрди, дея хабар қилмоқда Кремль маъмурияти матбуот хизмати.
«2011-2015 йиллар давомида ҳар йили божсиз 18–23 млн тонна нефть Беларусга етказиб берилди. Бу давр мобайнида Россия бюджети 22,3 млрд долларни олмади. Буларнинг бари иттифоқчи Беларусь давлатини бевосита ва билвосита қўллаб-қувватлашни англатади», — деб қайд этган матбуот хизмати.
Аввалроқ, Беларусь президенти Александр Лукашенко берган баёнотга кўра, унинг мамлакати Россия билан нефть етказиб бериш бўйича келишувлар ижросида узилишлар бўлгани учун судга мурожаат қилган. Расмий Кремль эса, зиддиятли масалалар, жумладан тижорий тортишувларни амалий музокаралар воситасида ҳал қилишга чақирган эди.
Мавзуга оид
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
23:06 / 22.04.2026
Павел Дуровнинг Россиядаги квартирасига терговга чақирув қоғози келди
22:15 / 22.04.2026
Сиёсатчи Дунцова Россияда эркин интернет учун «уйда норозилик» уюштиришни таклиф қилди
09:41 / 22.04.2026