Лукашенко: “Бизга Россия ҳам, Украина ҳам бегона эмас”
Беларусь президенти Александр Лукашенко республика барча қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатда бўлиши лозимлигини маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Биз барча қўшнилар билан дўст бўлишимиз лозим, бизга Россия ҳам, Украина ҳам, Польша, Литва, Латвия ҳам бегона эмас. Улар бизнинг қўшниларимиз», - деган Беларусь президенти.
Шу билан бир қаторда, Лукашенконинг қўшимча қилишича, «кўп йўналишли сиёсат қуришдан бошқа йўл йўқ».
«Мен буни ҳис этдим (кўп йўналишли сиёсат олиб бориш лозимлигини. – таҳ). Кўп йўналишлилик билан барчаси ҳам амалга ошмади. Битта қанот билан учдик. Бироқ, қитъа ўчоғида турган ҳолда кўп йўналишли сиёсатни ривожлантиришдан бошқа йўл йўқ», - таъкидлаб ўтди у.
Аввалроқ Россия федерал хавфсизлик хизмати 2017 йилнинг 7 февраль кунидан бошлаб Беларусь билан чегара бўйлаб чегара зонаси режимини ўрнатиши хабар қилинганди. Псков, Смоленск ва Брянск вилоятларидаги тегишли қисмларда ўтказиш пунктлари ва огоҳлантирилувчи белгилар ўрнатилади. Беларусь эса Россия ҳукумати томонидан икки мамлакат чегарасида чегара зонасини киритилишидан ташвишда эканини билдирди.
Мавзуга оид
13:10 / 24.10.2024
Лукашенко Мария Колесниковани афв этиш ҳақида ўйлаб кўришга тайёр
19:19 / 23.10.2024
Беларусда президентлик сайлови санаси белгиланди
20:39 / 08.10.2024
Беларусда «давлат ҳокимиятини эгаллашга уринган» 22 нафар мухолифатчига жиноят иши қўзғатилди
21:50 / 04.10.2024