Light | 10:43 / 05.02.2017
39715
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг кекса жарроҳи: у сизни, албатта, ҳайрон қолдиради

Агарда сиз ёшнинг улғайиши касбий фаолиятга ўз таъсирини кўрсатади, деб ҳисобласангиз, янглишасиз. Сабаби, орамизда кекса бўлса ҳам ўз ишини қойилмақом бажарувчи инсонлар бор. Улардан бири - Алла Левушкина. У 89 ёшда бўлишига қарамай, Москва яқинидаги Рязан шаҳар клиникасида жарроҳ бўлиб ишлайди. Кекса аёл ҳамон кунига 4 операцияни амалга оширади.

Салкам 90 ёшни қаршилаган Алла уйида ногирон жияни ва 8 мушугига ғамхўрлик қилади. У 67 йил давомида жарроҳ бўлиб ишлаган ва аллақачон 10 000дан ортиқ операцияни амалга оширган. 

"Шифокор бўлиш - шунчаки касб эмас, балки ҳаёт тарзи ҳамдир", - дея жавоб берди Алла ОАВ ходимларининг нафақага чиқиш ҳақидаги берган саволига. "Агар мен ишлашдан тўхтасам, ким жарроҳлик амалиётини бажаради?". 

У ҳали ҳам ишлашда давом этаётган дунёдаги энг кекса жарроҳга айланиши мумкин. Бироқ унинг узоқ умр кўриш сири нимада экан?

"Мен узоқ умр кечиришнинг ҳеч қандай сирини топа олмадим. Шунчаки, барча нарсани тановул қиламан, кўп куламан ва кўп йиғлайман", - дея жавоб берди у. 

Мавзуга оид