Жаҳон | 20:28 / 05.02.2017
5046
1 дақиқада ўқилади

Хитой Сурия билан гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳақида келишувлар имзолади

Фото SANA

Хитой Сурия билан техник-иқтисодий ҳамкорлик йўли билан беғараз гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳақида иккита келишув имзолади, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. 

Келишувлар 5 февралда Хитойнинг Суриядаги элчиси Ци Цяньцзинь ва Суриянинг режалаштириш ва халқаро ҳамкорлик бўйича давлат бошқармаси раҳбари Имад Сабуний томонидан имзоланди.

Хитой элчиси бу қадам Сурия халқи учраётган иқтисодий ва гуманитар муаммоларни юмшатишга ёрдам беришига умид билдирди.

Суриянинг САНА ахборот агентлиги маълумотларига кўра, келишувлар миқдори 16 млн долларни ташкил қилган. Келишув тафсилотлари ошкор қилинмаган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид