Жаҳон | 18:57 / 06.02.2017
6295
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Қирғизистонга юзга яқин номдаги товарларни олиб ўтишга рухсат берди

Қозоғистон ўз ҳудуди бўйлаб олиб ўтилиши мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтирди. 1 январдан бошлаб қўшимча равишда 86 номдаги товарлар киритилди. Ушбу маълумот Қирғизистон ҳукумати томонидан келтирилди.

Маълум бўлишича, Қозоғистон бош вазири ўринбосаридан келган расмий мактубда тайёр сут, гўшт ва балиқ маҳсулотларини Қирғизистондан Россияга транзити аввалги тартибда амалга оширилиши таъкидланган.

Қозоғистон маҳсулот айланмаси ҳажмини ошириш мақсадида 40 гуруҳдаги қирғиз маҳсулотларини барча турдаги транспортда ва 46 гуруҳдаги товарларни – ёпилган вагонларда олиб ўтилишига рухсат берди.

Қозоғистон расмийлари, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларига товарлар етказиб беришга рухсат берилган Қозоғистон корхоналари рўйхати кенгайишини қўллаб-қувватламоқда. Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги реестрга киритиш учун бундай компаниялар рўйхатини тақдим этади.

Мавзуга оид