Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия бўйича навбатдаги учрашув қачон ўтказилиши маълум қилинди
фото : ria.ru
Остонада Суриядаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича учрашув февраль ойи ўрталарида бўлиб ўтади, деб хабар берди Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳманов.
"Албатта (учрашув Остонада бўлиб ўтади – таҳ.)", - деди у журналистларга.
Унинг таъкидлашича, "Остона платформаси амалдаги ҳисобланади".
"Тахминан... биз февраль ўрталари ҳақида гапирмоқдамиз", - деди вазир.
Аввалроқ Россия делегациясига бошчилик қилаётган РФ қуролли кучлари бош штати тезкор бошқармаси бошлиғи ўринбосари Станислав Гажимагомедов Россия, Эрон ва Туркиянинг Сурия бўйича қўшма тезкор гуруҳининг навбатдаги учрашуви 15-16 февраль кунларига режалаштирилгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
09:45 / 31.03.2026
Германия канцлери суриялик қочқинларни уйига қайтишга чақирди
20:27 / 28.02.2026
Яқин Шарқдаги можаронинг илк куни: Эрон, Сурия, Ироқ ва БААда қурбонлар қайд этилди
13:09 / 28.02.2026
Бундестаг Германияда бошпана бериш қоидаларини қатъийлаштирди
18:35 / 08.02.2026