Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Кувайт бош вазири билан учрашди
Расмий ташриф билан Кувайтга етиб борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 8 февраль куни Кувайт бош вазири шайх Жобир ал-Муборак ал-Ҳамад ас-Сабоҳ қабулида бўлди.
ТИВ раҳбари Кувайт раҳбариятига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев йўллаган салом ва самимий тилакларни етказди.
ТИВ матбуот хизмати берган хабарда қайд этилишича, суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг, аввало, савдо-иқтисодий, инвестицион соҳалардаги алоқаларнинг ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа икки томонлама ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон—Кувайт бизнес-форуми ва бошқа қўшма тадбирларда ҳам иштирок этиши белгиланган.
Мавзуга оид
08:51
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
09:38 / 07.04.2026