Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Яманда 10 миллиондан ортиқ инсон очликка дуч келиши мумкин
БМТ Яманнинг 12 миллион аҳолисига ёрдам тариқасида 2,1 миллиард АҚШ долларини ажратишга чақирмоқда. У ерда мамлакатдаги икки йиллик урушдан сўнг очлик хавфи бор, деб хабар берди БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси.
"Ямандаги икки йиллик уруш мамлакатни буткул хонавайрон қилди, миллионлаб болалар, аёллар ва эркаклар бизнинг ёрдамимизга муҳтож. Улар халқаро кўмаксиз 2017 йил давомида очлик хавфига дуч келишлари мумкин. Мен молиялаштирувчи ташкилотларни уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бу ишлар кўламини кучайтиришга чақираман", - дейилади БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича бош котиби ўринбосари Стивен О'Брайеннинг хабарида.
Яманда 2014 йилдан бери қуролли можаро рўй бермоқда, унинг давомида бир томондан “Ансороллоҳ” шиалар ҳаракатидан бўлган исёнчи-ҳусийлар ва собиқ президент Али Абдулла Солиҳ тарафдорлари, бошқа томондан эса – ҳукумат қўшинлари ва президент Абд Раббу Мансур Ҳодийни қўллаб-қувватловчи кучлар иштирок этмоқда. Ҳукумат ҳаво ва ердан туриб Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси кўмагини олмоқда.
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:35 / 20.04.2026