Жаҳон | 20:00 / 09.02.2017
51668
1 дақиқада ўқилади
Россия ҲКК самолёти авиазарбаси оқибатида туркиялик аскарлар ҳалок бўлди
Суриянинг Ал-Боб шаҳри яқинида Россия Ҳарбий Космик кучлари самолёти берган авиазарба оқибатида туркиялик ҳарбийлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия Бош штаби маълум қилди.
Hurriyet нашри маълумотига кўра, ҳужум адашув туфайли рўй берган ва унинг оқибатида 3 нафар турк аскари ҳалок бўлиб, 11 нафари жароҳатланган.
Кремль матбуот хизмати хабарига кўра, Россия президенти рўй берган ҳодиса юзасидан Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғанга ҳамдардлик билдирган.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.
Мавзуга оид
22:41 / 01.03.2017
Россия Сурияда араб коалицияси кучларини бомбардимон қилди
18:28 / 25.02.2017
Ал-Боблик қочқинлар қишнинг қаттиқ шароитида бир амаллаб кун кечирмоқда
19:15 / 24.02.2017
Туркия бош штаби: Ал-Бобнинг барча кварталлари ИШИД жангариларидан тозаланди
16:36 / 24.02.2017