Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия бош штаби: Ал-Бобнинг барча кварталлари ИШИД жангариларидан тозаланди
24 февраль ҳолатига кўра, Ал-Боб шаҳрининг барча кварталлари ИШИД жангариларидан озод этилган. Бу ҳақда Туркия қуролли кучлари бош штаби маълумотида келтирилган.
Шаҳарда айни вақтда ҳудудларни миналардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
«Фрот қалқони» амалиёти доирасида Сурия шимолида ИШИДдан 230та аҳоли яшаш пункти ва 1925 квадрат километр ҳудуддаги майдон озод қилинган.
«Фрот қалқони» номи остидаги аксилтеррор амалиётни Сурияда маҳаллий кучларни қўллаб-қувватлаган Туркия Қуролли кучлари армияси 24 август куни бошлаганди. Туркия томони бу амалиётни ўзининг жанубий ҳудудларини ИШИД таҳдидидан халос этиш мақсади билан изоҳлаган.
Амалиётдан мақсад этиб Туркия билан чегара ҳудудида террорчилардан холи ҳудудни барпо қилиш белгиланган.
Мавзуга оид
11:39 / 01.12.2025
АҚШ ва Сурия қўшма операцияси: ИШИД қурол омборларига зарбалар берилди
11:49 / 14.11.2025
Малида жангарилар тиктокчи қизни қатл этди. Мамлакат пойтахти хавф остида
10:00 / 10.10.2025
Германия суди ИШИД жангарисини Тожикистонга депортация қилишга рухсат берди
19:10 / 04.07.2025