Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ал-Боблик қочқинлар қишнинг қаттиқ шароитида бир амаллаб кун кечирмоқда
Суриянинг ИШИД террорчилари зўравонлигидан қочган Ал-Боб аҳолиси шаҳарга яқин бўлган аҳоли пунктларидаги чодирларда кун кечиришга мажбур бўлишмоқда.
Ал-Боб аҳолисининг бир қисми, асосан аёллар ва болалар Сурия озодлик армияси кучлари томонидан назорат қилинувчи Сусанбот қишлоғи яқинида жойлашишган.
Инсонлар оғир шароитларда, сув ва электр энергиясиз яшашга мажбур бўлмоқда. Баъзи бирларга эса ўзлари билан чорва молларини олиб келгани ас қотмоқда.
Суриялик Марям Ҳазалнинг сўзларига кўра, у Ал-Бобни уч кун аввал тарк этган.
Унинг айтишича, Ал-Бобдан келиш чоғида бир неча бор террорчилар томонидан ўққа тутилган.
«Барча буюмларни ташлаб, пиёда кетишга мажбур бўлдик. Бироқ бу ер анча хавфсизроқ. Қишлоқ аҳолиси бизга барча мумкин бўлган ёрдамни бермоқда», - дейди Ҳазал.
Мавзуга оид
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
11:15 / 17.04.2026
АҚШ Суриядан барча қўшинларини олиб чиқди
09:45 / 31.03.2026
Германия канцлери суриялик қочқинларни уйига қайтишга чақирди
20:27 / 28.02.2026