Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«МЮ» футболчисини илиб кетмоқчи бўлаётган «Реал»га қарши кескин чоралар кўрмоқчи
«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жамоа дарвозабони Давид де Хеанинг клубда узоқроқ муддат тўп суришини истамоқда. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатди.
Манба берган маълумотга кўра, раҳбарият «Реал» томонидан бўладиган исталган кўринишдаги таклифлар йўлини ёпиб қўймоқчи ва дарвозабонни сотмаслигини билдириш ниятида. Футболчининг ўзи ҳам сўнгги интервьюларининг бирида «Манчестер Юнайтед»да бахтли эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Де Хеа яна қизиқиш билдираётган «Реал» унинг учун 65 млн. евро миқдорида маблағ тўламоқчи эканини билдирганди.
Испаниялик дарвозабоннинг манчестерликлар жамоаси билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзиди ниҳоясига етади. Келишувда дарвозабон шартномани исталган вақтда бекор қилиши мумкин бўлган товон пули кўрсатилмаган.
Мавзуга оид
13:39 / 15.02.2026
«Реал»да йирик ғалаба, Италия дербисида ҳакамлик можароси. Кун ўйинлари
14:09 / 09.02.2026
«Реал» чемпионлик пойгасида қолди, «Интер», «Бавария» ва «ПСЖ» рақибларини йўқ қилмоқда
12:33 / 02.02.2026
«МЮ»да камбэк, «Сити» дарвозасига йил голи, «Реал» амаллади. Кун ўйинлари
16:33 / 30.01.2026