Жамият | 23:24 / 10.02.2017
7881
3 дақиқада ўқилади

“Ўзбекистон капитал бозорида энг яхши - 2016” йиллик танловининг ғолиблари аниқланди

Жорий йилнинг 10 февраль куни Республика биржа марказида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2012 йилдаги ПҚ-1727-сон Қарори ва 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон Фармонига мувофиқ фонд бозорига хизмат кўрсатувчи замонавий Ягона дастурий-техник комплекс (кейинги ўринларда – ЯДТК) ишга туширилганлиги, мазкур комплекснинг имкониятлари ва афзалликлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Шунингдек, анжуманда ҳар йили ўтказиладиган “Ўзбекистон капитал бозорида энг яхши” йиллик танловининг 2016 йил куни бўйича ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Анжуман иштирокчилари янги комплексда турли операцияларни амалга оишириш технологияси билан танишиш имконига эга бўлишди. Хусусан, ЯДТК имкониятларидан фойдаланган ҳолда қимматли қоғозларни олди-сотди битимлари онлайн тарзда www.fondbozori.uz веб илова орқали амалга оширилди. 

“Ўзбекистон капитал бозорида энг яхши” йиллик танловининг 2016 йил куни бўйича ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов ғолибларни аниқлаш, муносиб номзодларни танлаш ва ғолиб деб эътироф этиш тартиби адолатлилиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Қимматли қоғозлар маркази, Давлат рақобат қўмитаси, Савдо саноат палатаси, Давлат активларини бошқариш маркази, Марказий депозитарий, “Тошкент” РФБ ва “Элсис-савдо” АЖ вакилларидан иборат махсус комиссия тузилганлиги айтиб ўтилди. 

Қайд этилган Комиссиянинг қарорига кўра қуйидагилар “Ўзбекистон капитал бозорида енг яхши” йиллик танловининг 2016 йил куни бўйича ғолиблари деб эълон қилиндилар

- “Энг яхши корпоратив бошқарув” номинациясида – “Дори дармон” Акциядорлик компанияси;
- “Энг яхши инвестиция воситачиси” номинациясида – “Portfolio Investments” МЧЖ; 
- “Энг яхши инвестиция маслаҳатчиси” номинациясида – “Капитал депозит” МЧЖ.

Анжуман якунида кун тартиби бўйича фикрлар алмашинуви бўлиб ўтди. ОАВ вакиллари ва қолган иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни йўллаб, уларга жавоб олиш имконига эга бўлишди.

Мавзуга оид