Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида қурилаётган янги кутубхона биноси ва Санъат саройига борди
Президент Шавкат Мирзиёев Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ва муҳташам Санъат саройи мажмуаси қурилиши билан танишди, деб хабар қилмоқда ЎзА агентлиги.
Лойиҳа қиймати 7 миллиард 600 миллион сўмни ташкил этадиган замонавий ахборот-кутубхона маркази 223 мингдан ортиқ китоб фондига эга бўлади. Унда махсус хоналар, мутолаа заллари барпо этилаётир. Унинг фойдаланишга топширилиши вилоят ёшлари салоҳиятини юксалтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини янада ошириш, изланувчан ўқувчилар ва талабаларнинг илмий-оммабоп, бадиий, тарихий, тарбиявий-маърифий адабиётларга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 22 майдаги қарорига мувофиқ барпо этилаётган Санъат саройи миллий меъморлик ва замонавий архитектура ечимларини ўзида мужассам этади. Мураккаб конструкцияли, ноёб қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда бунёд этилаётган 700 ўринли Санъат саройи ва 1,5 минг ўринли амфитеатрда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу мажмуани Наврўз байрамига қадар фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Давлат раҳбари мажмуа қурилиши билан танишар экан, унда аҳолининг маданий дам олиши учун барча қулайликлар яратиш, иншоотни замонавий жиҳозлаш бўйича зарур кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026