Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
Фединнинг ўзи эса Ўрмон агентлигига ишга олинади ва дендрология боғи ҳудудида у учун уй-жой барпо қилинади.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида экология фидойиси Александр Федин билан учрашиб, «Оқтепа» сув омбори ҳудудида яратилган боғни кўздан кечирди.
Абдуҳакимов мулоқот давомида Федин давлат ҳимоясида эканлиги ҳамда Экология қўмитаси тизимидаги Ўрмон агентлигига ишга олинишини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, узоқ йиллар давомида ноёб дарахтзорга айлантирилган, ёввойи ҳайвонлар, қушлар ва бошқа биохилма-хиллик объектлари мавжуд бўлган ушбу ер майдонида "Дендрология боғи" ташкил этилади.
Шунингдек, Федин учун дендрология боғи ҳудудида зарур қулайликларга эга кичик уй-жой ҳам барпо қилинади.
Боғ ходимларига эса керакли шарт-шароитлар яратилади, хусусан, улар квадроцикллар билан таъминланади.
Аввалроқ шоир ва журналист Фозил Фарҳод ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани «Оқтепа» сув омбори яқинидаги ўрмонни барпо қилган Александр Фединни кўришга боргани, аммо ўрмон ундан олиб қўйилгани, ўзи вилоят руҳий касалликлар шифохонасида қолаётгани ҳақида хабар бериб, жамоатчиликни бу ҳолатга эътибор қаратишга чақирганди.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
14:58 / 12.05.2026