Ўзбекистон | 10:23 / 12.02.2017
32436
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Саидкарим Ниёзхўжаев Россия ТИВ раҳбари ўринбосари, Статс-секретар Григорий Карасин билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ва Россия вакиллари ўртасидаги музокаралар 9 февраль куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Россия муносабатлари кун тартибида турган долзарб мавзулар, шунингдек, Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилишган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид