Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Курашчи пешонаси билан мих "қоқиш" бўйича рекорд қайд этди
Профессионал рестлер Жон Ферраро Гиннесснинг рекордлар китобига кирди. У икки дақиқа давомида боши билан 38 михни “қоқишга” муваффақ бўлди. Бу ҳақда UPI агентлиги хабар берди.
Спортчи Италиядаги Lo Show Dei Record телешоусида рекорд ўрнатган. Guinness World Records томонидан 10-февраль куни тақдим этилган видеога кўра, у михларни пешонасига махсус ҳимоя воситасини тақиб олган ҳолда тахтага қоқиб чиққан.
Бироз вақт муқаддам Ферраро яна иккита рекорд ўрнатганди: пешонаси ёрдамида бир дақиқа ичида “қоқилган” максимал миқдордаги михлар (13) ва бошида уч дақиқа давомида энг кўп бетон блокларни ёриш бўйича (45).
Аниқлик киритилишича, рестлернинг бош мия суяги оддий кишиларникига қараганда икки бора қалинроқ. Ферраро ўз чиқишлари вақтида боши билан бейсбол таёқларини иккига синдириб ташлайди ҳамда 4,5 метрлик баландликдан ташланган боулинг тўпларини энсаси билан ушлаб қолади.
Мавзуга оид
23:48 / 27.04.2026
Лондон марафонидаги рекорд Adidas акциялари нархини оширди
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
18:02 / 12.03.2026