Жамият | 17:35
1046
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

Республика бўйича суткалик электр энергияси истеъмоли ҳажми 278,6 миллион кВт·соатга етди. 

Фото: Kun.uz

13 июль куни ёзги электр энергияси истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.

Қайд қилинишича, республика бўйича суткалик электр энергияси истеъмоли ҳажми 278,6 миллион кВт·соатга етди. Бу ўтган ёзги мавсумда қайд этилган энг юқори кўрсаткичдан 6 миллион кВт·соатга ёки 2,2 фоизга кўп.

Аввалги ёзги рекорд 2025 йил 18 июль куни қайд этилган бўлиб, электр энергиясининг суткалик истеъмоли 272,6 миллион кВт·соатни ташкил этганди. Шу куни ҳаво ҳарорати марказий ҳудудларда 40 даражагача, чўлли ҳудудларда эса 42—44 даражагача кўтарилган эди.

13 июлда суткалик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 281,5 миллион кВт·соатни ташкил этди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид