Спорт | 20:53 / 13.02.2017
9610
1 дақиқада ўқилади

Роналду «Наполи»га қарши ўйин арафасида жароҳат олган

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоанинг душанба кунги машғулотларини ўтказиб юборди.

AFP хабарига кўра, португалиялик футболчи тренажер залида қолган ва соғлигидаги муаммо туфайли умумий гуруҳдан алоҳида ҳолда шуғулланган.

У Испания чемпионатининг 22-тури доирасида «Осасуна»га қарши кечган учрашувда ўнг оёғидан жароҳат олгани маълум қилинган.

Манба маълумотига кўра, Криштиану Роналду Чемпионлар лигасининг чорак финали доирасида «Наполи»га қарши ўйинда майдонга туширилиши ҳам мумкин.

Мавзуга оид