Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда она ва боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди
2017 йил 12-февраль куни соат тахминан 19-40ларда Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани ҳудудида номаълум ҳайдовчи ўз бошқарувидаги транспорт воситасида йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиб кетаётган пиёдалар – Пахтачи туманида яшаган, 1977 йилда туғилган аёлни ва унинг шу манзилда яшаган ўғли – 1998 йилда туғилган, коллеж ўқувчисини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдан яширинган.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа оқибатида аёл ҳодиса жойида, унинг ўғли эса касалхонада ҳаётдан кўз юмишган.
Олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Пахтачи туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқаро ўз бошқарувидаги “ВАЗ-2121” русумли автомобилида содир этганлиги аниқланиб, 13-февраль куни қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Самарқанд вилояти ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:39 / 28.02.2026
“17 минг долларга Исроилга юбораман”: Самарқандда гумонланувчи ушланди
17:51 / 19.02.2026
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
08:21 / 19.02.2026
Самарқандда замонавий дор йўли қурилиши бошланди
08:51 / 18.02.2026