Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла ва Хитой 2,7 млрд долларлик келишув имзолашди
Венесуэла ва Хитой 13 февралда умумий қиймати 2,7 млрд долларлик, ҳамкорлик ҳақидаги 22 та янги келишувни имзолади, деб хабар берди Венесуэла президенти Николас Мадуро.
Мадуронинг айтишича, Хитой билан 2004 йил охиридан 790 та қўшма лойиҳа йўлга қўйилган. Улардан нефть, қурилиш, турар-жой, алоқа йўлдошларини учириш ва турли ишлаб чиқариш соҳаларидаги 495 таси якунланган. Яна 205 та лойиҳа амалга оширилиши давом этмоқда, 90 та лойиҳа эса яқин орада бошланади.
Мадуронинг таъкидлашича, 2007 йилда ташкил этилган Хитой-Венесуэла жамғармаси Венесуэла ривожланишига 20 млрд доллар киритган. Яна 42 млрд доллар маблағ йирик инвестициялар жамғармаси орқали инвестиция қилинган ва шу тариқа, Хитойнинг Жанубий Американинг ушбу давлатига киритган умумий инвестициялар миқдори 62 млрд долларга етган.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026