Фан-техника | 16:14 / 16.02.2017
10545
2 дақиқада ўқилади

Meizu янги бюджет смартфонини намойиш қилди

Пекиндаги матбуот конференциясида Meizu ўзининг M5s номли қурилмасини намойиш қилди. "Life" нашри шу ҳақида хабар берди

Манбага кўра, Meizu M5s IPS технологияси асосида яратилган 5,2 дюймли  HD-дисплейга эга бўлади. Хитой телефони 1,3 ГГц'ли MediaTek MT6573 процессори базасида ишлайди. 

Телефон икки версияда сотувга қўйилади: 16 Гб ва 32 Гб. Хотира ҳажми 128 Гб'гача кенгайтирилиши мумкин. 

Икки модель ҳам 3 Гб оператив хотирани қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, Meizu M5s икки SIM-карта ва 3000 мАс'ли аккумуляторга эга. 

Асосий камера - 13 Мп, олд камера эса - 5 Мп. Шунингдек, ишлаб чиқарувчилар Home тугмасида бармоқ излари сканерининг ўрнатилгани ҳақида маълум қилишди. 

Meizu M5s қурилмаси Android 6 операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. 

Кичик моделни 799 юанга (116,4 доллар) харид қилиш мумкин. Катта ҳажмли версия учун эса 999 юань (145,6 доллар) сўралади. 

Хитойда Meizu M5s сотуви келаси ҳафтадан бошланади. 

Мавзуга оид