Олмалиқда уч йигит биринчи синф ўқувчисидан iPhone ва Samsung телефонларини тортиб олди
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлимига 1970 йилда туғилган фуқаро мурожаат қилиб, уч номаълум шахс Ойдин даҳаси ҳудудида ўғли - Академик лицейнинг 1-курс ўқувчисини куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, унинг қўлидан iPhone ва Samsung мобил телефонларини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончиликни шу шаҳарда яшовчи икки нафар 1998 йилда туғилган ва бир нафар 1996 йилда туғилган шахслар содир этгани тўлиқ фош этилди ва улар қўлга олинди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят содир этганлар қилмишига яраша қонун олдида жавоб бериши аниқ, бироқ ота-оналар фарзандларига қиммат (бир эмас иккита) телефонлар олиб бермаганида балки жиноят содир бўлмасмиди.
Мавзуга оид
18:44 / 17.12.2024
iPhone ва Samsung фойдаланувчиларининг аксарияти сунъий интеллектни фойдали деб ҳисобламайди
20:50 / 16.12.2024
Apple юпқа iPhone ва буклама қурилмаларни чиқаради – ОАВ
19:56 / 13.12.2024
Apple баъзи iPhone моделларини сотишни тўхтатади
23:01 / 27.11.2024