Президентнинг видеоселектор йиғилишидан сўнг Хоразмда профилактика куни бошланди
Хоразм вилоятида прокурор ва ички ишлар бўлимлари бошлиқлари Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 9 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги соҳа ходимларининг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги фаолиятлари ҳақидаги танқидий фикрларидан келиб чиққан ҳолда, ҳудуд бўйлаб “Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни”ни бошлаб юбордилар. Бу ҳақда Хоразм вилоят прокуратураси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шу муносабат билан айни чоғда барча туман-шаҳар прокурорлари, ички ишлар бўлимлари бошлиқлари кенг жамоатчилик билан биргаликда содир қилинган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни, уларнинг келиб чиқиш сабабларини муҳокама қилиб, келгусида бундай иллатларни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар ҳақида фикрлашмоқдалар.
Ушбу кундан эътиборан ҳудудлар прокурорлари ҳамда ички ишлар бўлимлари бошлиқлари тасдиқланган график асосида маҳаллий телеканалда чиқишлар қилиб, содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш бўйича тадбирлар ва профилактикаси ҳақида ахборот бериб борадилар.
Мавзуга оид
11:08
Хоразмда янги қуёш электр станцияси ишга туширилади
12:49 / 16.12.2024
Kun.uz танқидидан сўнг: Янгийўл судясининг шубҳали ҳукмига прокуратура протест киритди
07:49 / 16.12.2024
6 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини сақлаётган шахслар аниқланди
18:14 / 11.12.2024